Ismlar manosi/ Исмлар маъноси - O'zbekcha Ismlar/узбекча исмлар - Ismlar manosi/ Исмлар маъноси - VIPSTATUS.UZ СМС Статусы,СМС поздравления, Смс Тожикча шерхо - статусы для соц. сетей: вконтакте, одноклассников, аськ
Суббота, 20.09.2014, 01:51
www.VipStatus.uz статусы для соц. сетей: вконтакте, однок...
Приветствую Вас Foydalanuvchi | RSS


Ештиш Радио uzbestradio,




WWW.VIPSTATUS.UZ

Это очень интересно!
Меню
Sms
Новости

AKASI BOR SINGGILLAR UCHUN

Lacetti’ning yangilangan ko‘rinishi O‘zbekistonda sotila boshladi

Оғриқ қўрқуви унинг ўзидан кучлироқ

«Одноклассники» чеҳраларни таний бошлади

Алишер Файз яна ота бўлди!

Сиз билмайдиган шокка солувчи 15 та факт

“Xalq so‘zi” saytiga bo‘lgan xakerlik hujumi sababi e’lon qilindi
Мини-чат
Статистика

saytop.ru

www.weplog.tv uzlog.ru waplog.asia waplog.tv waplog.biz voytop.ru fiztop.ru
Онлайн всего: 6
Гост: 4
Пользователей: 2
CarlosLiz, garedojafew46
Главная » Файлы » Ismlar manosi/ Исмлар маъноси » O'zbekcha Ismlar/узбекча исмлар [ Добавить материал ]

Ismlar manosi/ Исмлар маъноси
06.06.2012, 21:08
И

ИБОДАТ (а.) - тоат-ибодат қилиш, Худога сиғинувчи, Унга бўйсунувчи ёки ибодат пайтида туғилган қиз.
ИБОДУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг бандалари, қуллари.
ИБРОҲИМ (қад.яҳ.) - халқларнинг отаси.
ИЗЗАТУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг ҳурмат-иззатли бандаси бўлсин.
ИЛҲОМ (а.) - руҳий кўгаринкилик, руҳланиш, авжланиш.
ИМОМ (а.) - олдинда турувчи пешво, диний раҳнамо.
ИНТИЗОР (а.) - интизор бўлиб кўпдан орзиқиб кутилган қиз.
ИРОДА (а.) - Худонинг иродаси билан дунёга келтан қиз.
ИСКАНДАР (юн.) - қўркмас, довюрак, жасур, мардларниш сардори, бошлиш.
ИСЛОМ (а.) - бўйсунувчи, итоаткор, художой.
ИСМОИЛ (қад.яҳ.) - Худо эшитди; Худодан сўраб олинган бола.
ИСРОИЛ (қад.яҳ.) - Аллоҳга итоат қилувчи, Аллоҳ йўлида курашчи.
ИХТИЁР (а.) - ихтиёри, эрки ўзида, ҳур, озод.
ИҚБОЛ (а.) - бахту саодат, ёрур келажак, ҳаёт.

Й

ЙЎЛДОШ (ўзб.-ф.т.) - ҳамроҳ.

К

КАМОЛ (а.) - етук.
КАМОЛИДДИН (а.) - диннинг камоли, ривожи ёки диннинг баркамол, етук намояндаси.
КОМИЛ (а.) - етук, мукаммал.
КАМОЛА (а.) - етук, баркамол қиз.
КОМРОН (ф.т.) - мақсадга эришувчи, саодатманд, кудратли, омадли, толеи порлоқ.
КУМУШ (ўзб.) - кумушдек бебаҳо, қимматбаҳо, қадрли, сулув қиз.

Л

ЛАЙЛИ (а.) - тун қизи, тунда туғилган қиз.
ЛАТИФА (а.) - меҳрибон, мулойим қиз.
ЛАТОФАТ (а.) - латофатли, покиза, шафқатли, зебо қиз.
ЛОБАР (а-) - чиройли, келишган, ёкзимли, дилкаш қиз.
ЛОЛА (ф.т.) - лоладек нафосатли,чиройли, кўркам, гўзал
ЛУТФИЯ (а.) - мурувватли, меҳрли, сулув қиз.
ЛУТФУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг лутфу эҳсони, муруввати, марҳамати.

М

МАВЖУДА (а.) - яратилган, бор, барҳаёт.
МАВЛУДА (а.) - хосиятли, муқаддас кунда дунёга келган қиз.
МАДИНА (а.) - бу исм Арабистондаги муқаддас зиёратгоҳ шаҳар бўлган Мадина номидан олинган.
МАЛИКА (а.) - малика еки шоҳ авлодидан бўлган аёл.
МАЛОҲАТ (а.) - кўркам, гўзал, малоҳатли қиз.
МАСТУРА (а) - пардали, иффатли, покиза қиз.
МАТЛУБА (а.) - илтижо қилиб сўраб олинган қиз.
МАФТУНА (а.) - мафтун қилувчи, жозибали, дилкаш қиз.
МАҲБУБА (а.) - севилган, суюкли, дилбар қиз.
МАҲЛИЁ (а.) - ўзига жалб этувчи, кўнгилни ром қилувчи, сеҳрловчи, назокатли, жозибали, сулув қиз.
МАҲМУД (а.) - мақталган, мақговга лойиқ.
МЕҲРИНИСО - аёлларнинг қуёши.
МИРЗА (ф.т.) - саводли, ўқимишли билимдон бўлиб ўссин.
МОҲИГУЛ (ф.т.) - ойдек сулув, чиройли ва тулдек гўзал қиз.
МОҲИДИЛ (ф.т.) - кўнгилнинг ойи ёки кўнглимизни ойдек еритган, нурга тўлдирган сулув қиз.
МОҲИНУР (ф.т-а.) - ой нуридек покиза, сулув қиз.
МОҲИРА (а.) - маҳоратли, пишиқ қиз.
МУАЗЗАМ (а.) - азим, улуғ, буюк.
МУАТТАР (а.) - хушбўй хид таратувчи.
МУБОРАК (а.) - қутлуғ, саодатли.
МУЗАФФАР (а.) - зафар қозонувчи, ғалабага эришувчи, голиб.
МУНАВВАР (а.) - нурли, чароюн, ёруғ.
МУНИРА (а.) - нур сочувчи, юзидан нур таралувчи, нурли, зебо қиз. МУНИС (а.) - дўст, ҳамдам.
МУРОД (а.) - улгайиб мурод-мақсадига етсин ёки орзу, муродга эриштирган бола.
МУСАЛЛАМ (а.)- бўйсунувчи, итоаткор.
МУСУЛМОН (а.) - Ислом динига эътиқод қилувчи, иймонли, художой.
МУХТОР (а.) - танланган, сайланган, эркин, озод.
МУШАРРАФ (а.) - шарафланган, шарафли, ҳурмат-эҳтиромга эришган.
МУЯССАР (а.) - Аллоҳ етказган, муяссар қилған фарзанд.
МУҚАДДАМ (а.) - биринчи фарзанд.
МУҚАДДАС (а.) - қутлуғ, табаррук, муқаддас, азиз.
МУҲАММАД (а.) - мақталадиган, мақтовга, олқишга лойиқ, сазовор.
МУҲАРРАМ (а-) - мухарррам ойнда дунёга келган бола.
МУҲТАРАМ (а.) -энг ҳурматли, эъзозли.

Н

НАВРЎЗ (фт.) - янги кун, янги кунда - Наврўз куни туғилган бола.
НАЖМИДДИН (а.) - диннинг юлдузи, диннинг иқболн.
НАЗАР (а.) - Аллоҳ назар қилган, Аллоҳнинг назари тушган бола.
НАЗИРА (а.) - авлиёлар, эшонларга назир қилинган, бағишланган қиз.
НАЗИФА (а.) - покиза.
НАЗОКАТ (а.) - нозиклик, нозик табиатли, нозанин сулув қиз.
НАЗРУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳга назр қилннган, бағишланган бола.
НАМОЗ (ф.т.) - намоз вақгида туғилган бола.
НАРГИЗ (а.) - наргисдек нафосатли, нозик, гўзал қиз.
НАРИМОН (а-ф.т.) - жасур, қўрқмас, куч-қудратлн.
НАСИБА (а.) -ризқи бугун, насибали қиз бўлсин.
НАСИМ (а.) - тонг пайти зсадшан шабададек юмшоқ кўнгилли, мулойим табнатли, ёқимли бола.
НАСИМА (а.) - тонг шамолидек ёқнмли, ҳузурбахш, мулойим табиатли, юмшоқ кўнгил, покиза, нафосатлв
НАСРИДДИН (а.) - диннинг ёрдами, кўмага.
НЕЪМАТ (а.) - ризқи бутун, насибаси тўкис бўлсин.
НЕЪМАТУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳвинг саховати, марҳамати, Аллоҳшнг неъмати.
НИГИНА (ф.т.) - узук, қимматбаҳо узуқдек бебаҳо, азиз, гўзал қиз.
НИГОРА (ф.т.) - чиройли юзли, зебо, тенгсиз ҳусн соҳибаси.
НИЗОМ (а.) - тартиб-интизомли,одоб-ахлоқли бола бўлсин.
НИЗОМИДДИН (а.) - диний илмларни, тартиб-қоидаларни мукаммал билувчи, дин ривожига ҳисса қўшувчи.
НИЛУФАР (ҳинд.) - нилуфардек нафосатли, нозик ва зебо қиз.
НИШОН (ф.т.) - бола туғилганда унинг баданида бирон хил белги бўлса ёки отасидан нишона бўлсин деган маънода ушбу исм кўйилади.
НОДИР (а.) - ноёб, қимматбаҳо, қадрли бола.
НОДИРА (а.) - тенгсиз, бебаҳо, беназир, беқиёс гўзаллик соҳибаси.
НОРБОЙ (ф.т-ўзб.) қизил холли бола улғайиб бой-бадавлат бўлсин.
НОРМУРОД (ф.т-а.) - қизил холли бола орзу муродларимизга эриштирди ёки қизил холли бола соғ-омон улғайиб истагига, муродига етсин.
НОРМУҲАММАД (ф.т.-а.) - қизил холли болани Муҳаммад (с.а.в.) охиратда шафоат қилсинлар.
НОРМЎМИН (ф.т-а.) - қизил холли бола, аклли, доно, мўмин-қобил бўлсин.
НОРОЙ (ф.т-ўзб.) - қизил хол билан туғилган, ойдек зебо, кўркам қиз.
НОРТОЖИ (ф.т.) - қизил холли бола.
НОРХОЛ (ф.т.) - баданида қизил хол билан туғилган қиз.
НОРҚОБИЛ (ф.т-а.) қизил хол билан туғилган бола, улғайиб қобил бўлсин.
НОСИР (а.) - ёрдам берувчи, ғолиб.
НУРББК (а-ўзб.) - беклар авлодига мансуб бўлган толеи нурли, иқболи порлоқ бола.
НЎРЖАМОЛ (а.) -нур юзли, чиройли, гўзал қиз.
НУРИДДИН (а.) - диннинг нури, зиёси, машъали.
НУРУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг нури, зиёси, ёғдуси.
НУСРАТ (а.) - ёрдам берувчи, кўмак берувчи, голиб.
НУСРАТУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг кўмаги, муруввати.

О

ОБИД (а.) - Аллохга сиғинувчи, Унга ибодат қилувчи.
ОБИДА (а.) - Аллохга ибодат қилувчи, тақводор қиз.
ОБОД (ф.т.) - ҳаёти обод, серфайз, насибаси бутун бўлсин.
ОДИЛ (а.) - адолатли, ҳақгўй.
ОДИНА (ф.т.) - хосиятли бўлган, муборак кун ҳисоблашан жума кунида туғилган бола.
ОЗОД (ф.т.) - озод, ҳур, эркин.
ОЗОДА (ф.т.) - ҳур, эркин, покиза қиз.
ОЗОДБЕК (ф.т-ўзб.) - беклар авлодига мансуб бўлган ҳур, эркин, саодатманд бола.
ОЙГУЛ (ўзб-ф.т.) - ойдек чиройли, сулув, гулдек чиройли қиз.
ОЙДИН (ўзб.) - ойдин, ёруғ кечада туғилган қиз ёки хаёти нурли, иқболи порлоқ, чароюн бўлсин.
ОЙЖАМОЛ (ўзб-а.) - ойдек гўзал ҳусн соҳибаси, ой юзли зебо қиз.
ОЙНИСА (ўзб-а.) - аёлларнинг ойдек сулуви, зебоси.
ОЙША (а.) - барҳаёт яшовчи.
ОЛИМ (а.) - илм сохиби.
ОЛИМА (а.) - илмли, билимдон қиз.
ОЛИЯ (а.) - олий, улуғ, юксак мартабали.
ОЛЛОЁР (а-ф.т.) - Аллоҳ ёр, мададкор бўлсин, хамиша ҳамдам, ҳамроҳ бўлсин, қўллаб ўз паноҳида асрасин.
ОМОН (а.) - ўсиб, улғайиб соғ-омон бўлсин.
ОМОНУЛЛОҲ (а.) -Аллоҳнинг ўзи хар қандай хавф-хатар ва офатларддн омон сақлайдиган бола.
ОРЗИГУЛ (ф.т.) - орзу қилиб эртпилган гулдек сулув, дилрабо қиз.
ОРЗУ (ф.х.) - ота-онасини орзусига эриштирган, мақсадига етказған ёки орзиқиб кутилган бола.
ОРИФ (а.) - маърифатли, билимли, ақлли, Аллоҳни таниган художўй, тақводор.
ОРТИҚ (ўзб.) - баданида бирор ортиқча аъзо билан туғилган бола.
ОТАБЕК (ўзб.) - бекларнинг бошлиғи, сардори.
ОҚИЛ (а.) - ақлли, доно, зукко.
ОҚИЛА (а.) - ақлли, зукко, доно қиз.

П

ПАНЖИ (ф.т.) - одатда оиладаги бешинчи болага ушбу ном қўйилади. Панж-беш маъносини англатади.
ПАРДА (ф.т.) - парда билан туғилган бола.
ПЎЛАТ (ф.т.) - пўлатдан кучли, иродали, мустаҳкам бўлиб улғайсин.

Р

РАВШАН (ф.т.) - нурли, ёруғ, чароғон ёки иқболи порлоқ бола бўлсин.
РАЖАБ (а.) - Ражаб ойида, яъни ҳижрий йилнинг еттинчи ойида туғилган бола.
РАМАЗОН (а.) - қутлуғ, муборак ой ҳисобланмиш қамарий йилнинг 9 ойида туғилган бола.
РАМЗИДДИН (а.) - диннинг рамзи, тимсоли.
РАСУЛ (а.) -Аллоҳнинг элчиси.
РАЪНО (а.) - раъногуддек сулув, чиройли, пурлатофат қиз.
РАҲМАТ (а.) - меҳрибон, раҳмдил, шафқатли.
РАҲМАТУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг раҳмати, муруввати, марҳамати билан дунёга келтан бола.
РИЗО (а.) - розилик.
РОБИЯ (а.) - оиладаги тўртинчи фарзанд.
РОЗИЯ (а.) - розилик, мамнунлик, шукроналик бахш этган, суюкли, ёқимтой, дилкаш қиз.
РОҲАТ (а.) тинч-омон, роҳатда, ҳузур-ҳаловатда яшасин.
РУСЛАН (ф.т.) - арслон, қўрқмас, жасур, қудратли, довюрак.
РУСТАМ (паҳл.) - куч-қудратли, ботир, енгалмас, довюрак жасур, матонатли.
РУХШОНА (ф.т.) - чиройли, гўзал юзли, кўркам, сулув
РЎЗИ (ф.т.) - ризқи бутун, насибали, бахт-саодатли бўлсин.
РЎЗИМУРОД (ф.т-а.) - ризқ-насибали бола улғайиб мурод-мақсадига етсин.
РЎЗИМУҲАММАД (ф-т-а.) - ризқли, насибали болани Муҳаммад (с.а.в.) охиратда шафоат қилсинлар.
РУЗИХОЛ (ф.т.) - ризқли, насибали, хол билан туғилган қиз,

С

САДОҚАТ (а.) - содиқ, садоқатли, вафодор.
САДРИДДИН (а.) - диннинг баланд мартабали, юқори мавқега эга раҳнамоси, диншшг улуғ намояндаси.
САИД (а.) - бахт саодатли.
САИДА (а.) - омадли, бахтли, саодатли.
САЙИД (а.) - эга, бошлиқ, раҳнамо, аслзода, олийнасаб.
САЙИДА (а.) - олийнасаб сайидлар авлодига мансуб қиз.
САЙИДБЕК (а.) - аёлзода, олийнасаб беклар авлодидан бўлган бола.
САЙИДМУРОД (а.) - олий насаб, аслзода, сайидлар авлодига мансуб бола. Улғайиб мурод-мақсадига етсин.
САЙФИДДИН (а.) - диннинг қиличи.
САЙФУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг қиличи.
САЛИМ (а.) - соғлом, соғу саломат.
САЛОМАТ (а.) - омон-эсонлик, соғу саломатлик.
САМАНДАР (а.) - ўт ичида яшовчи, ўтдан пайдо бўладиган жонзот, ўлмас, мустаҳкам иродали.
САНАМ (а.) - мажусийлар илоҳи, маъбудаси; зебо, суюкли қиз.
САОДАТ (а.) - бахтли, саодатли, иқболи порлоқ қиз.
САРВАР (а.) - йўлбошчи, раҳнамо.
САРВИНОЗ (ф.т.) - қадди-қомати тикка ўсувчи, сарв дарахтидек келишган ва нозик қиз.
САРДОР (ф.т.) - раҳнамо, етакчи, йўлбошчи, бошлиқ.
САФАР (а.) - Сафар ойида ёки сафар вақтида дунёга келган бола.
САФАРАЛИ (а.) - Сафар ойида ёки сафар пайтида туғилган бола Алидек куч-қудрат, ақл-заковат эгаси бўлсин.
САФАРГУЛ (а-ф.т.) - Сафар ойида ёки сафар пайтида дунёга келган гулдек кўркам, зебо қиз.
САЪДУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳ ато этган бахт-саодат ёки Аллоҳнинг иқболи порлоқ, бахту саодатли бавдаси.
СЕВАР (ўзб.) - севимли, ёқимли фарзанд.
СИРОЖ (а.).- машъал.
СИРОЖИДДИН (а.) - диннинг нури, машъали.
СОАТ (а.) - хосиятли, бахтли соатда туғилган бола.
СОБИР (а.) -;чидамли, сабру тоқатли, иродаси мустаҳкам бола.
СОБИТ (а.) - мустаҳкам, чидамли, келишган, чиройли бола.
СОДИҚ (а.) - садоқатли, вафодор.
СОЖИДА (а.) - сажда қилувчи, Аллоҳга сиғинувчи мусулмон қиз.
СОЛИҲ (а.) - покиза, пок, солиҳ амаллар қилувчи.
СОҲИБ (а.) - хўжайин, эга, дўст, ҳамдам.
СУЛТОН (а.) - подшоҳ, ҳукмдор, юксак мартаба, обрў-эътибор эгаси бўлсин.
СУЛТОНАЛИ (а.) - юксак обрў-эътибор, мартаба эгаси бўлсин еки ушбу бола Алидек куч-қудрат, юксак ақлу заковат эгаси бўлсин.
СУЛТОНМУРОД (а.) - юксак мавқели, мартабалар, обрў-эътибор соҳиби бўлиб етишсин, орзу-муродига эришсин.
СУЛТОНОЙ (а-ўзб.) - олий мартаба, мавқели, обрў, эътибор соҳибаси бўлган ойдек гўзал, зебо қиз.
СУРАЙЁ (а.) - юзи Сурайё юлдузидек нурли, ёруғ, гўзал қиз, иқболи Сурайё юлдузидек порлоқ бўлсин.

Т

ТАБАССУМ (а.) - ҳаёти шодликка, қувончга тўлиқ бўлсин ёки кулиб, жилмайиб турувчи, чеҳрасидан табассум аримайдиган қиз.
ТАЛЪАТ (а.) - юз кўриниши чиройли, гўзал бола.
ТЕМИР (ўзб.) - темирдек мустаҳкам иродали бўлсин.
ТЕША (ўзб.) - тешадек ўткир, кескир бўлсин, мустаҳкам бўлсин еки киндиш теша билан кесилган бола.
ТИЛОВМУРОД (ўзб-а.) - тилаб олинган, Худодан сўраб олинган бола улғайиб мурод-мақсадига етсин.
ТОЖИДДИН (ф.т-а.) - дшнинг тожи, диннинг юксак билимдони, улуғ намояндаси.
ТОЖИМУРОД (ф.т-а.) - хол билан туғилган бола улғайиб мурод-мақсадига етсин ёки холли бола орзу-муродимизга эриштирди.
ТОЖИНИСО (ф.т-а.) - аёлларнинг тожи, улуғи, эътиборга сазовори ва энг гўзали.
ТОЛИБ (а.) - талаб қилувчи, илм изловчи.
ТОШМУРОД (ўзб-а.) - тошдек маҳкам, мустаҳқам иродали бола улғайиб мурод-мақсадига етсин.
ТОШПЎЛАТ (ўзб-ф.т) - тош ва пўлатдек мустаҳкам бола, узоқ умр кўрсин.
ТОҲИР (а.) - покиза, бегуноҳ.
ТУРСУН (ўзб.) - нобуд бўлмасин, соғу саломат ўссин, омон қолсин, яшаб кетсин.
ТУРҒУН (ўзб.) - туриб қолсин, нобуд бўлмасин, умри узоқ бўлсин.
ТЎЛҚИН (ўзб.) - яйраб, шоду хуррам бўлиб, завқу шавққа тўлиб юрсин.
ТЎРА (ўзб.) - юқори маргаба, мавқе эгаси, аслзода.

У

УБАЙДУЛЛОҲ (а.)- Аллохнинг кичик қули.
УЛДОНА (ўзб-ф.т.) - ушбу доно, зукко, ақлли, фаҳм-фаросатли қиздан кейинги фарзанд ўғил бўлсин.
УЛУРБЕК (ўзб.) - улуғ, куч-қудратлн, ҳукмдор ёки бекларнинг улуғ, буюк сардори, бошлиғи.
УМАР (а.) - мангу барҳаёт яшовчи.
УМИД (ф.т.) - умид билан кутилган ёки яшаб кетишига умид қилинган бола.
УМИДА (ф.т.) - орзу-умид билан кутилган ёки яшаб кетишига умид қилинган қиз
УМИДУЛЛОҲ (ф.т.-а.) - Аллоҳ етказган орзу-умид.
УСМОН (а.) - синиқчи, даволовчи, табиб.
УЧҚУН (Узб.) - ҳаёти ёруғ, нурли, толеи порлоқ бўясин.

Ф

ФАЗИЛАТ (а.) - яхши хислатли.
ФАЗЛИДДИН (а.) - диннинг фазли, камоли.
ФАЙЗУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг марҳамати ёки Аллохнинг ризқу насибали, омадли бандаси.
ФАРАНГИЗ (ф.т) - нур таратувчи, шуъла сочувчи гўзал қиз.
ФАРИД (а.) - якка, ягона.
ФАРИДА (а.) - якка, ягона, тенгсиз қиз.
ФАРМОН (ф.т.) - буйруқ, Аллоҳнинг фармони, амри билан дунёга келган бола.
ФАРОРАТ (а.) - ҳузур-халоват, роҳат-фароғатда яшасин.
ФАРРУХ (ф.т.) - юзидан нур ёгалувчи, очиқ чеҳрали, чиройли, кўркам.
ФАХРИДДИН (а.) - диннинг фахри, ғурури.
ФЕРУЗ (ф.т.) - енгилмас, юлиб.
ФЕРУЗА (ф.т.) - ғолиб, иқболи баланд зебо қиз.
ФИРУЗ (ф.т.) - саодатли, иқболи порлоқ ёки енгилмас, ғолиб,
ФИРУЗА (ф.т.) - саодатли ёки фирузадек бебаҳо, қимматли, гўзал, зебо қиз ёки нурли, юзидан нур таралувчи.
ФОЗИЛ (а.) - билимдон, доно, зукко.
ФОЗИЛА (а.) - билимли, зукко қиз.

X

ХАЙРИДДИН (а.) - диннинг хайру саховати ёки хайру саховатпеша, ҳимматли дин намояндаси.
ХАЙРУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг хайру саховати, муруввати, Аллоҳнинг туҳфаси.
ХАЛИЛ (а.) - севимли, азиз дўст.
ХОЛБЕК (ф.т-ўзб.) - беклар авлодидан бўлган холли бола.
ХОЛБЕКА (ф.т-ўзб.) - беклар авлодидан бўлтан холли қиз.
ХОЛБИБИ (ф.т-ўзб.) - юқори мавқега эга, баланд мартабали холли қиз.
ХОЛБОЙ (ф.т-ўзб.) - хол билан тушлган бола вояга етиб, улғайиб давлатманд, бой бўлснн.
ХОЛДОР (ф.т.) - хол билан туғилган холли бола.
ХОЛМИРЗА (ф-т.) - холли бола, билимдон, доно, ўқимишли,саводхон бўлиб етишсин.
ХОЛМУРОД (ф.т-а.) - холли бўлиб туғилган бола, ўсиб орзу-муродига етишсин.
ХОЛМУҲАММАД (ф.т-а.) - холли бўлиб туғилган болани Муҳаммад (с.а.в.) охиратда шафоат қилсинлар.
ХОЛМЎМИН (ф.т-а.) - холли бўшб туғилган бола мўмин-қобил бўлсин.
ХОЛТОЖИ (ф.т.) - баданида холи ва тожи мавжуд бўлган бола.
ХОНДАМИР (ўзб-ф.т.) - бу исм, олимларнинг таъкидлашича, аслида, "хованд амир" бўлиб, унинг маъноси Худо амр этувчи ҳукмдордир ёки Худонинг назари тушган, Худонинг йўлидан тўғри юрувчи, Унинг олқишига сазовор бўлган ҳукмрон.
ХОНЗОДА (ўзб-ф.т.) - хон ёки асилзодалар авлодидан бўлган қиз.
ХОСИЯТ (а,) - яхши хислат ва фазилатлар сохибаси бўлсин ёки омадли ёки хосиятли кунда туғилган фарзанд.
ХУДОЙБЕРДИ (ф.т-ўзб.) - Худо берди, Аллоҳ ато этди. Аллоҳнинг марҳамати, туҳфаси бўлган бола.
ХУДОЙНАЗАР (ф.т-а.) - Худонинг назари тушган бола.
ХУМОР (а.) - кўпдан интиқлик билан орзиқиб кутилган бола.
ХУРРАМ (ф.т.) - шод, бахтиёр, хурсанд, бахтли бўлсин ёки қувончли кунда туғилган бола.
ХУРСАНД (ф.т.) - шоду хуррам, бахтиёр бўлиб юрсин ёки қувончли кунда туғилган бола.
ХУРШИД (ф.т.) — қуёш бениҳоят чиройли, хушсурат ёки иқболи қуёшдек порлоқ бўлсин.
ХУРШИДА (ф.т.) - қуёшдек ҳусну жамол соҳибаси бўлган гўзал, сулув, латофатли киз ёки иқболи қуёшдек порлоқ бўлсин.

Ч

ЧАРОС (ўзб.) - кўзлари чаросдек фусункор, жозибаля, чиройли қиз ёки қоп-қора кўзлари катта қиз.
ЧОРИ (ф.т.) - оиладаги тўртинчи ўғил.

Ш

ШАБНАМ (ф.т.) - шудрингдек беғубор, покиза қиз.
ШАВКАТ (а.) - шон-шуҳрат, куч-қудратли бола бўлсин.
ШАМСИДЦИН (а.) - диннинг қуёши.
ШАМСИЯ (а.) - қуёшдек порловчи чароғон қиз, чиройли қиз.
ШАМСУЛЛОҲ (а.) - Аллоҳнинг нури, ёғдуси ёки Аллоҳнинг қуёвдек порлоқ чеҳрали, чиройли бандаси.
ШАРБАТ (а.) - ёқимли, ширин, суюкли қиз.
ШАРИФ (а.) - шарафли, муқаддас, азиз.
ШАРИФА (а.) - азиз, қадрли, шарафли қиз.
ШАФИҚА (а.) - шафқатли, меҳру мурувватли, оқибатли қиз.
ШАҲБОЗ (ф.т.) - лочин, чакқон, шиддаткор, шижоатли, довюрак, қудратли бўлсин.
ШАҲИНА (ф.т.) - довюрак, мард, жасур, қўрқмас қиз.
ШАҲЛО (а.) - катта, қора кўзли, гўзал қиз.
ШАҲНОЗ (ф.т.) - шоҳлар, асилзодалар авлодига мансуб нозли, нозик ва зебо, гўзал қиз.
ШАҲОБИДДИН (а.) - диннинг ёрқин, нурли юлдузи.
ШАҲОДАТ (а.) - гувоҳлик берувчи.
ШЕРАЛИ (ф.т-а.) - шердек довюрак, қўрқмас, жасур, Алидек куч-қудрат, ақл-идрок эгаси бўлсин.
ШЕРБОИ (ф.т-ўзб.). - шердек довюрак, жасур, баҳодир бола улғайиб бой-бадавлат бўлсин.
ШЕРЗОД (ф.т.) - шернинг боласи; шердек довюрак, қўрқмас ботирлар авлодидан бўлган бола.
ШЕРМУРОД (ф.т-а.) - шердек қўрқмас, жасур, довюрак бола мурод-мақсадига етсин.
ШЕРМУҲАММАД (ф.т-а.) - шердек довюрак, жасур, баҳодир болани Муҳаммад (с.а.в.) охиратда шафоат қилсинлар.
ШЕРХОН (ф.т.-ўзб.) - хон, асилзодалар авлодига мансуб, шердек довюрак, жасур, баҳодир бола ёки шерларнинг шери, ҳукмдори, яъни шердек довюрак баҳодирларнинг сардори.
ШЕРҚОБИЛ (ф.т-а.) - шердек довюрак, жасур, баҳодир бола доно, ақшш, қобил бўлиб ўссин.
ШЕРҚУЛ (ф.т-ўзб.) - Аллоҳнинг шердек жасур, довюрак бандаси.
ШИРИН (ф.т.) - ёқимли, азиз, суюкли, ширин бола.
ШОБЕРДИ (ф.т-ўзб.) - Аллоҳнинг марҳамати билан дунёга келган бола улғайиб улуғ мартабалар соҳиби бўлсин.
ШОДИ (ф.т.) - шодлик, қувонч, бахтиёрлик.
ШОДИБЕК (ф.т-ўзб.) - беклар авлодидан бўлган шоду хуррам, қувноқ, бахтиёр бола.
ШОДИГУЛ (ф.т.) - шоду хандон, бахтиёр, қувноқ ва гулдек зебо қиз.
ШОДИЁР (ф.т.) - шоду хуррамлик, қувонч, бахтиёрлик ҳамиша ҳамроҳи бўлсин ёки бизга шодликни ёр этган ёхуд қувончли кунда туғилган бола.
ШОДИМУРОД (ф.т-а.) - шод, хуррам, бахтиёр бола улғайиб мурод-мақсадига етсин ёки шоду-хуррамлик, қувонч-бахтиёрлик келтирган бола муродимизга етказди.
ШОДИМУҲАММДД (ф.т-а.) - шоду хуррам бахтиёр болани Муҳаммад (с.а.в.) охиратда шафоат қилсинлар.
ШОДИЯ (ф.т.) - шод, хуррам, қувноқ, бахтиёр ёки қувончли кунда турилган киз.
ШОДМОН (ф.т.) - шод, бахтиёр, қувноқ ёки ҳаёти шодликка тўлиқ бўлсин ехуд қувончли, шодмон кунда туғилган бола.
ШОИР (а.) - шоир, сўзга чечан, ҳозиржавоб, ширинсўз, нотиқ бўлсин.
ШОИРА (а.) - шоира бўлсин, сўзга чечан, ширинсухан, нотиқа қиз бўлсин.
ШОЙИСТА (ф.т.) - ҳурмат-эҳтиромга лойиқ, эъзоз-эътиборга муносиб қиз.
ШОКИР (а.) - шукур қилувчи, Аллоҳга шукур қилувчи бола бўлсин ёки бизга фарзанд бергани учун Аллоҳга шукр.
ШОҲИДА (а.) - сулув, гўзал, зебо қиз.
ШОҲИМАРДОН (ф.т.) - мард, баҳодирлар шоҳи.
ШОҲРУҲ (ф.т.) - юзида шоҳлик аломатлари зоҳир бўлган келишган, зебо бола.
ШОҲСАНАМ (ф.т-а.) - гўзаллар, сулувлар шоҳи, зеболиқда беназир, беқиёс қиз.
ШУКУР (а.) - қаноат, сабру тоқат қилувчи, рози, миннатдор.
ШУКРУЛЛОҲ (а.) - бизга фарзанд ато қилганлиги учун Аллоҳга беҳад ҳамду санолар, шукроналар бўлсин.
ШУҲРАТ (а.) - довруғ, обрў, шон, ифтихор.
Категория: O'zbekcha Ismlar/узбекча исмлар | Добавил: SAMIR | Теги: Ismlar manosi/ Исмлар маъноси
Просмотров: 3252 | Загрузок: 0 | Рейтинг: 3.3/3
Всего комментариев: 0

Имя *:
Email:
Код *:

Форма входа
Привет, Гость
Зарегистрируйтесь или авторизуйтесь и получите все приемущества сайта.
Логин:
Пароль:
Отправить sms
Фото
СМСки
Рейтинг сайтов
1 Свадебный портал Свадьбы.Уз
Пришли на сайта112 Ушли с сайта0 репутация сайта5.0
2 ENG SO'NGI XITLAR - WWW.Ziyodbek.CoM MP3 KLIP KINO SHOU ...
Пришли на сайта432 Ушли с сайта0 репутация сайта0.0
3 WWW.JAVOXIR.COM MP3 MUSIQA, KLIP, SMS SHERLAR, UZBEK FILM...
Пришли на сайта4298 Ушли с сайта0 репутация сайта0.0
4 www.uzmusic.uz - Музыкальный портал Узбекистана Музыкальный портал Узбекистана: Скачать новые Mp3 в TAS-IX. http://www.uzmusic.uz/
Пришли на сайта286 Ушли с сайта0 репутация сайта0.0
5 Скрипты для ucoz, скрипты для сайтов ucoz - Форум вебмастеров
Пришли на сайта101 Ушли с сайта0 репутация сайта0.0
Активные участники
zigi
SMS lar soni: 431
Postlari: 1301

_AliXaN_
SMS lar soni: 184
Postlari: 116

Dilnoza
SMS lar soni: 126
Postlari: 4281

gulasal9697
SMS lar soni: 84
Postlari: 783

zokir12
SMS lar soni: 79
Postlari: 3614

SHAXZOD
SMS lar soni: 59
Postlari: 229

LOBAR
SMS lar soni: 42
Postlari: 21

KALI
SMS lar soni: 19
Postlari: 0

Marziya1991
SMS lar soni: 15
Postlari: 0

krasavchik
SMS lar soni: 14
Postlari: 0

2014-YIL MAMLAKATIMIZDA "OBOD TURMUSH YILI" DEB ELON QILINDI.
Сайт управляется системой uCoz